СамДТИ Россия университети билан юқори малакали тиббий кадрлар тайёрлаш бўйича битим имзолади
2020 йил 3 июль куни Самарқанд давлат тиббиёт институти ишчи гуруҳининг Киров давлат тиббиёт университети (Россия) вакиллари - ректор Лев Железнов, ўқув ишлари бўйича проректор Евгений Касаткин ва ривожланиш бўйича ректор маслаҳатчиси Елена Ревковалар билан телекўприк орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда россиялик мутахассислар СамДТИ имкониятига юқори баҳо бериб, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.
Мулоқот давомида ҳозирги пандемия шароитига муносиб жавоб бера оладиган юқори малакали тиббиёт кадрларига эҳтиёж ортганлиги боис халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Олийгоҳлар ҳамкорлигида аввал педиатрия иши, кейинчалик бошқа таълим йўналишлари бўйича тегишли икки томонлама дастурларни жорий қилиш ҳамда акушер-гинекология, кардиология, неврология, болалар хирургияси ихтисосликлари бўйича клиник ординаторларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Онлайн мулоқотда иккала олийгоҳ ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича битим имзоланди.
Одилбек АҲМЕДОВ.