СамДУ талабалари учун иккита ўқув биноси, учта ётоқхона қурилмоқда
- 17.06.2020 20:15
- 607
- Таълим
Самарқанд давлат университетида қўшимча 2 та ўқув бино қуриляпти. Улардан бири биология факультети биноси ёнида бунёд этилади. Ушбу бино биология факультети учун янги замонавий лабораторияга мўлжалланган.
- Бино қурилиши битгач, унга замонавий лаборатория жиҳозлари келтирамиз, - деди университет ректори Рустам Холмуродов. – Лаборатория биология факультети учун жуда муҳим. Насиб бўлса, талабалар ва ўқитувчилар орзу қилган лаборатория бўлади.
Иккинчи ўқув бино 1900 ўринли бўлиб, университет бош биноси ёнида қурилмоқда.
Бундан ташқари, талабалар учун 3 та замонавий ётоқхона қурилиши бошланган. Ушбу бинолар яқин ойларда битказилиши режалаштирилган.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.
Теглар:
СамДУ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- 02/11, 06:16
- Жамият
Темурийлар даврининг буюк меъмори
- 02/11, 06:10
- Маданият
Олимлар уруғлик картошка етиштиряпти
- 01/11, 20:21
- Қишлоқ хўжалиги