СамДУ Хитойнинг Сиъан Жиатон университети билан ҳамкорлик қилади

Хитойнинг Сиъан Жиатон университети президенти, профессор Ванг Шугуо бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Меҳмонлар билан мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Профессор-ўқитувчи, докторант ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида Хитой тили ва маданияти марказини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Шу асосда икки томон ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари — Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхоналарини зиёрат қилди.

Самарқанд давлат университети ахборот хизмати.