СамИСИ ўқитувчиси ва талабаси халқаро танловда ғолиб бўлди

Ҳозирги кунда бутун дунё тамаддунига нотинчлик раҳна солаётган бўлса-да, илм дунёсига бу вазият дахл қилолмайди. Чунки илм кишилари ҳаётимизни изга солиш учун ҳам қайғурадилар ва изланишдан сира тўхтамайди.

Яқинда Россия Федерациясининг ”Новая наука” халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан "Тадқиқот - 2020” III халқаро илмий-тадқиқот танлови бўлиб ўтди.

Танлов ўндан ортиқ йўналишларда ўтказилди. Унда 30 га яқин давлатдан, хусусан, Европа ва МДҲ мамлакатларининг талабалари иштирок этди.

Танловнинг иқтисод йўналиши бўйича Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Шохруҳбек Ўролов ва илмий раҳбари Юлдуз Ўринбоева ҳам фаол қатнашди ва биринчи ўринни қўлга киритди.

Шохруҳ Жалилов.