Санкт-Петербургда наркотик модда сотган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди
- 22.07.2021 21:45
- 83
- Жиноят ва жазо
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридада 22 июль куни ўзбекистонлик эркак 31 пакет синтетик гиёҳванд моддалар сотаётганида ушланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Хабарда келтирилишича, 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган эркак Кострома вилоятининг Галич шаҳрида рўйхатдан ўтиб яшаб келган. У Telegram’даги онлайн гиёҳванд моддалар сотувчи дўконларнинг бирида гаров эвазига наркотик етказиб берувчи бўлиб ишлаган.
Ҳибсга олиш пайтида олиб қўйилган гиёҳванд модда N-метилефедрон альфа-пирролидиновалерофеноннинг ҳосиласи экани аниқланган. Полиция ходимлари қидирув жараёнида ушбу моддадан иборат яна 19 та хатчўпни аниқлаган.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228.1-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг ўхшашларини ноқонуний ишлаб чиқариш, сотиш ёки ўтказиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа