Сартепа масканидаги 73-кўп қаватли уйда нега табиий газ йўқ?

Телеграмдаги @zarafshonbot манзилимизга Самарқанд шаҳри Сартепа маскани, Ботир Зокиров маҳалласи ҳудудидаги 73-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар номидан, мазкур кўп қаватли уйнинг 39-хонадони соҳибаси Б.Муҳаммадиевадан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда айтилишича, уйнинг табиий газ таъминотида узилиш содир бўлган. 5-6 кундирки, бу кўп қаватли уйда яшаётган аҳоли таом тайёрлаш, чой қайнатиб ичишга қийналяпти. Ҳали қиш кириб келмасдан, бундай синовларга дучор бўлаётган хонадон соҳиблари хавотирланганча, электр ускуналар харид қилишни бошлаб юборишган. Электр энергияси таъминотида ҳам узилиш содир бўлмаслигига кўзи етмаётган айрим қўшниларнинг таъминот идоралари мутасаддиларига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилмоқда.