Сартепа масканидаги хонадонда содир бўлган портлаш бўйича вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси баёнот берди
- 10.06.2019 14:06
- 658
- Самарқанд
9 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Сартепа маскани 12-уй, 92 хонадонда яшовчи, 1990 йилда туғилган Ш.Қ яшаш уйининг 15 квадрат метр майдонида, хонанинг шифт қисми ва уй жиҳозлари қисман ёнган. Ёнғиндан 40 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин содир бўлган масканга соат 01.00 да етиб борилиб, соат 01.10 ёнғин тўлиқ бартараф этилди.
Тахминга кўра, ёнғин газ ҳисоблагичидан олдин диаметри 15 мм. темир қувур орқали ноқонуний ўтказилган газ нуқтадан табиий газ сизиб чиқиб, хонада тўплангани оқибатида ҳамда хонадаги музлаткичдан ўт чақнаши содир бўлган. Кўрилган моддий зарар аниқланмоқда. Воқеа жойига Самарқанд вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутасаддилари, ходимлари гуруҳи, қутқарув отряди, 2 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган.
Ушбу хонадон аъзолари билан охирги марта жорий йилнинг 10 январь санасида шаҳар ФВБ ЁХБ ходими К.Хамраев томонидан ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ берилган.
Ёнғин оқибатида ўлим ёки тан жароҳати олиш билан боғлиқ ҳодиса юз бермаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа