Сайёр қабул: Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Кеча Каттақўрғон шаҳри ва Пайариқ туманларида ўтказилган сайёр қабулларда шу ҳудудларга яқин туманлар аҳолиси мурожаатлари тингланди. Қабулларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, бир қатор вазирлик ва давлат қўмиталари, республика ташкилотлари масъуллари ҳамда уларнинг вилоятдаги идоралари раҳбарлари, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Бугун Тойлоқда ўтказилаётган қабулда шу туманга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли ўз муаммолари билан мурожаат қилмоқда. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳамма муаммо шу ернинг ўзида, бир вақтда ҳал бўлмаслиги мумкин. Вақт, ўрганиш талаб этадиган муаммолар бор. Бироқ уларга ҳам қонунчиликда белгиланган муддатда ҳамда тартибда жавоб берилади. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

Ёқубжон МАРҚАЕВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ.