Сайёрадаги энг ғалати шаҳарлар
Ер юзида жуда чиройли, ҳайратланарли, қўрқинчли жойлар кўп. Шундай бўлса-да, бу жойларнинг баъзисини бир кўрган одам бу ерларга қайтиб келишни хоҳлайди. Бугунги тўпламда ҳаётда камида бир марта ташриф буюришга арзийдиган бир неча шаҳарлар жой олди.
Нагору, Япония
Япониянинг Сикоку оролидаги қишлоқ Ия водийсида жойлашган. Бу ерда атиги йигирма нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.Ажабланарлиси, қишлоқда уч юз элликдан ортиқ қўғирчоқ ҳам "яшайди". Маҳаллий рассом шу йўл билан ўлаётган қишлоқни "аҳоли билан бойитиб" бу ерда қолган кам сонли қишлоқ аҳолиси вақтини чоғ қилиш мақсадида уларни ихтиро қилган.
Қишлоқ ва унинг атрофида гўёки оддий одамлар каби йўлни тузатаётган, телефон кабинасидан қўнғироқ қилаётган, дарёда балиқ тутаётган ва ҳатто мактаб парталарида ўқиётган одам бўйига тенг қўғирчоқлар бор.
Матмата, Тунис
Қадимги троглодитлар ғорларда яшаган Туниснинг бу қисмида бугунги кунда берберлар қулайгина жойлашиб олган: тоғ ёнбағрида жойлашган шаҳарда мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ғорлар тепаликнинг четига ёки оддийгина ерга қазилган ва кўпинча кичик ҳандаклар билан боғланган тешиклардан иборат.
Гуанохуато, Мексика
Тарихи тўрт асрдан ортиқ бўлган Мексиканинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, биринчи навбатда мўмиёларнинг кўплиги билан машҳур. Расмийлар қабристондан маҳаллий аҳолининг қолдиқларини қазиб олганда, қурғоқчил иқлим жасадларни мукаммал даражада сақлаб қолганлиги аниқланди, шу сабабли улар музейда кўргазма сифатида намойиш этилган.
Мўмиёлардан ташқари, бу шаҳарнинг яна бир, қайсидир маънода қизиқроқ томони бор: бир вақтлар бу ерда дунё кумушининг учдан бир қисми қазиб олинган бўлиб, шаҳар остида жуда кўп километрли конлар қазилган. Бугунги кунда улар тўлдирилмасдан, балки шаҳарнинг тўлақонли қисмига айлантирилган: улар бўйлаб пиёдалар йўлаклари бўлган ер ости кўчалари ётқизилган, машиналар ва маҳаллий аҳоли жазирама қуёшдан қочиб шу кўчаларда юришади. Ер ости кўчаларида светофорлар, пиёдалар ўтиш жойлари, жамоат транспорти тўхташ жойлари бор.
Кубер-Педи, Австралия
Бир пайтлар опал (безак буюмларига ишлатиладиган минерал) қазиб олишнинг пойтахти бўлган, уч ярим минг аҳолига эга ажойиб бу шаҳарнинг ярим аҳолиси ҳам ер остида яшайди. Шаҳар XX асрнинг биринчи чорагида ташкил этилган ва жуда тез суръатларда ўсган. Бироқ 50 даражагача иссиқ бўлган юқори ҳарорат одамларни ер остига жойлаштиришга мажбур қилди: бу ерда нафақат бутун замонавий квартиралар, балки галереялар, черковлар ва ҳатто дўконлар ҳам бор.
Пхеньян, Шимолий Корея
Сайёрадаги энг ёпиқ шаҳар аслида жуда ғалати жой. Биринчидан, бу ерга бориш унчалик осон эмас, иккинчидан, бу ерда ҳақиқий диққатга сазовор жойлар йўқ. Фақат расмийлар кўришга рухсат берган жойлар, мисол учун, улкан обидалар, ғалати музейлар, сохта дўконлар ва менюсиз ресторанлар бор.
Гальштат, Хитой
Хитойдаги ягона Aвстрия... қишлоғи. Хитойликлар одатда ўзларида йўқ нарсанинг нусхасини олишни яхши кўришади. Мамлакатнинг ўз Диснейленди ва ўзининг Лас-Вегаси бор бўлса-да, улар асл нусхадан жуда фарқ қилади. Бироқ Aвстриянинг энг гўзал қишлоқларидан бири билан боғлиқ барча нарса жуда яхши чиқди - бу аниқ нусха, ундан айб қидиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Бу ердаги уй-жойлар, ҳатто Aвстриянинг Гальштатидагидан ҳам қиммат туради.
Сиз бу шаҳарларнинг қайси бирига ташриф буюрган бўлардингиз?
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.