Сайёраларни қанчага сотиб олиш мумкин? Ернинг нархи - 5 квадриллион
Нархларни ҳисоблаш учун ҳарорати, ёши, вазни ва бошқа омилларни ҳисобга оладиган махсус формула ихтиро қилинди.
Санта-Круз шаҳридаги Калифорния университети астрономия ва астрофизика кафедраси ассистенти Грег Лафлин томонидан ғайриоддий тадқиқот ўтказилди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ернинг нархи беш квадриллион долларга тенг.
Бундай тахмин билан Сайёра Қуёш тизимида маълум бўлганларнинг энг қимматига айланди. Таққослаш учун: олимнинг фикрига кўра, Марс сайёрасининг нархи атиги 16 минг долларни ташкил этди. Марснинг арзонлиги ҳаёт ривожланиши учун деярли яроқсиз эканлиги билан боғлиқ. Венерани атиги бир центга сотиб олиш мумкин экан.
Астрономия объектининг ёши қанчалик катта бўлса, қиймати ҳам шунчалик кўтарилади. Чунки сайёра ҳарорати ёки чиқарадиган энергия миқдори орқали “етилиш” ва хусусиятларни яхшилаш имкониятига эга. Кейин объектнинг массаси ва унинг ҳажми ҳисобга олинади. Қоида тариқасида, агар сайёра тахминан Ернинг хусусиятларига тенг келадиган бўлса, уни яхши ва қиммат, деб ҳисоблаш мумкин.
Лафлин ҳаммаси бўлиб 1200 дан ортиқ астрономик объектларни ўрганган. Аммо уларнинг аксарияти об-ҳавоси, оғир иқлими туфайли юқори нархни ололмаган. Унинг сўзларига кўра, 80 миллион долларлик сайёралар батафсил ўрганишга лойиқ. Арзонроқ турадиганлари эса ўрганишга арзимайди.
Баҳора тайёрлади.