Сенат Трампга қарши импичментни кўриб чиқишни кейинга қолдирди
АҚШ Сенати собиқ президент Доналд Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни 9 февралга қолдирди. Ушбу қарор бир овоздан маъқулланди.
Республикачилар ва демократлар жараённинг партияларга ўз далилларини тайёрлаш ва ёзма равишда тақдим этиш учун икки ҳафта вақт берувчи тегишли жадвалига келишиб олишди.
Шунингдек, Сенат Доналд Трампга импичмент жараёнини конституцияга зид деб тан олинишини рад этди. Овоз бериш натижалари шундан далолат беради.
Жараёнга бундай таъриф беришни сенатор Ренд Пол сўради. Унинг фикрини рад этиб 55 сенатор овоз берди, 45 нафари қўллашди.
Конгресснинг юқори палатаси импичментни ўтган сана билан - давлат раҳбари ҳукуматни тарк этгандан кейин кўриб чиқмоқда. Бундай жараённинг конституцияга мувофиқлиги масаласида асосий қонун бўйича мутахассислар ўртасида якдиллик йўқ ва судлар бундай иш билан ҳеч қачон шуғулланмаган. Шунинг учун жараён билан сенаторлар шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 6 январь куни АҚШнинг Капитолийсидаги оммавий тартибсизликларга сабаб бўлган исён қўзғаганликда айбланмоқда.