Сергелидаги ёнғин 15 минг кв.м майдонни қамраб олган
- 28.09.2023 15:29
- 91
- Хориж

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 02:48 да ёнғинга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида, соат 05:02 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:47 да батамом ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди.
Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШнинг Ҳиндистонга қарши 50 фоизлик божлари кучга кирди
- 23 дақиқа аввал
- Хориж
Хитой олийгоҳи билан халқаро ҳамкорликка эришилди
- 2 соат аввал
- Таълим
Халоскор жониворлар
- Кеча, 19:56
- Ўқинг, қизиқ!
"Гап"чилар емаган таом
- Кеча, 18:12
- Мутолаа