Шаҳзода Марказий Осиёнинг энг машҳур юлдузи номинациясида ғолибликни қўлга киритди

Қозоғистон пойтахтида Nur-Sultan Music Awards учинчи халқаро мусиқий фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда myday.uz нашри хабар берди.

«Барыс-Арена» муз саройида бўлиб ўтган фестивалда Светлана Лобода, Лолита, Григорий Лепс, Дима Билан каби бир қатор жаҳон юлдузлари иштирок этди.

Хушовоз хонанда Шаҳзода Nur-Sultan Music Awards халқаро мусиқий фестивалида тақдирланди. У Марказий Осиёнинг энг машҳур юлдузи номинациясида ғолибликни қўлга киритди.