Шамоллаш ва "COVID-19"нинг аломатларини қандай фарқлаш мумкин?
Ушбу саволга CCB ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
➖ Коронавирус касаллигининг енгил ва симптомларсиз кечуви, бошқа одатий инфекцияларнинг шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилари кузатилмоқда. Яъни, беморлардаги тана ҳарорати жуда юқори бўлмаслиги ва бир кундан 3 кунгача кўтарилиши мумкин. Баъзи инсонларда умуман тана ҳарорати кузатилмаслиги ҳам мумкин.
Бундай ҳолатларда “COVID-19” билан касалланган ПЦР тести ёки бошқа экспресс-тестлар ёрдамида касаллик организмингизга тушгани ёки тушмаганини билиш мумкин.
Енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, касалликни бошқа шамоллаш вирусларидан фарқлаш учун юқорида айтиб ўтилган тестлар ёрдамида билиш мумкин.
Шамоллаш аломатларининг биринчи кунидан яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника шифокорларига мурожаат этишни тавсия қиламиз.