Шифохонада гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди
- 14.08.2021 14:40
- 328
- Жиноят ва жазо
14 август куни Самарқанд тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Миронқул” маҳалласида жойлашган вилоят сил касалликлари шифохонасида тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқанд шаҳар “Кўксарой” маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган С.В., Т. исмли шахсга марихуана гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган.
С.В. билан олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу гиёҳвандлик моддасини юқорида кўрсатилган шифохонада даволанаётган 1981 йилда туғилган Д.И.дан олганлиги аниқланиб, Д.И.нинг ёни кўздан кечирилганда спорт сумкасидан 0.5 сиғимли банка ичидан марихуана гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
гиёҳванд модда