“Шишаланган сув қироли”, «Twitter»нинг янги эгаси – дунё миллиардерлари
«Nongfu Spring» шишаланган сув компанияси эгаси Чжун Шаньшан Хитойнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Hurun Research Institute тадқиқот ташкилотининг 8 ноябрь куни чоп этилган ҳисоботида айтилади.
Шаньшан иккинчи йил кетма-кет рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Охирги 12 ой ичида 68 ёшли миллиардер ўз бойлигини 17 фоизга ошириб, 65 миллиард долларга етказди.
Иккинчи ўринни охирги бир йил ичида бойлиги 28 фоизга камайиб, 35 миллиард долларга етган бўлса-да, TikTok иловасига эгалик қилувчи ByteDance компаниясининг 39 ёшли асосчиси Чжан Имин эгаллади.
Ташкилот маълумотларига кўра, ўтган йили 10 миллиард доллардан ортиқ бойликка эгалар сони 85 нафар бўлган бўлса, бу йил миллиардерлар сони қисқариб, 56 киши ниташкил этмоқда.
«Bloomberg Billionaires Index»нинг 15 сентябр ҳолати талқинига биноан, ҳиндистонлик мультимиллиардер, хусусий кўмир қазиб олувчи компанияга эга Гаутам Адани дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида америкалик тадбиркор, Amazon.com internet, Blue Origin аэрокосмик компаниялари асосчиси Жефф Безосни ортда қолдиргани маълум бўлди.
Биринчи ўринни ҳамон 183 миллиард доллар бойлиги билан Tesla ва SpaceX эгаси ва асосчиси, айни пайтда Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олган Илон Маск эгаллаб турибди.