Швецияда ирқчиликка қарши норозилик намойишида 30 га яқин автомобилга ўт қуйилди

8 июнга ўтар кечаси Швециянинг Гетеборг шаҳрида бўлиб ўтган ирқчиликка қарши норозилик намойишида ўттизга яқин автомобилга ўт қуйилди, 40 нафар намойишчи ҳибсга олинди. Айни вақтда беш нафар намойишчи ҳибсда қолмоқда.

Ўтган нотинч тундан сўнг Гетеборг полициясига кўплаб молиявий зарар етказилганлиги тўғрисида аризалар келиб тушмоқда. Жумладан, ёндириб юборилган автомобиллар, синдирилган дўкон ойналари ва ҳоказо.

Тақдим этилган маълумотга кўра, намойишга 2 мингдан ортиқ одам йиғилган.

Шаҳар марказидаги вазият бироз тинчланганидан сўнг шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ўт қўйилаётгани тўғрисида хабарлар кела бошлаган. Шаҳар қутқарув хизмати берган маълумотга кўра, улар бир вақтнинг ўзида содир этилган 15-20 та ёнғинларни бартараф этишган. Асосан автомобиль ва чиқинди контейнерларига ўт қуйилган.