Солиқ бошқармасининг “Ишонч телефони”га нечта мурожаат келиб тушди?
- 24.08.2020 18:15
- 166
- Иқтисодиёт

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларда “Ишонч телефони” муҳим аҳамият касб этяпти.
Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефони” орқали 130 та мурожаат келиб тушди. Жумладан, 7 та мурожаат юридик шахслардан, 123 та мурожаат жисмоний шахслардан қабул қилинган.
Мурожаатларнинг аксарияти қайси йўналишларга тааллуқли?
Хусусан, ҳисоб-китоб терминал аппаратини ишлатиш ҳолатлари бўйича тушган мурожаатлар сони 28 тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, назорат-касса машинаси чеки, квинтанция, чипта, талон ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермаслик ҳолатлари бўйича 39 та мурожаат келиб тушди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.