Солиққа оид 8 та қарорга прокуратура органлари томонидан протест киритилган
Вилоят прокуратураси томонидан соҳага оид қонунчиликни тўғри қўллаш доимий назоратга олинган.
Хусусан, шубҳали молиявий операциялар амалга оширилганлиги натижасида қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида шартнома (битим)лар қалбакилиги ҳолатлари аниқланиб, уларнинг оқибатларини қўллаш ва жавобгарлардан 3 млрд. 479 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш борасидаги 6 та иш бўйича прокуратура органлари томонидан апелляция тартибида протест келтирилган. Мазкур протестлар судлар томонидан қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, мазкур тоифадаги ишлар бўйича давлат ижрочиларининг қарорларига асосан ижросиз қайтарилган ижро ишларини тамомлаш ҳақидаги 8 та қарорларни бекор қилиш ҳақида прокуратура томонидан протестлар киритилди.
Мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш ва бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоят прокуратураси органлари, иқтисодий судлар, МИБ ва солиқ органлари билан ҳамкорликда семинар машғулотлари ўтказилди.