Сохта ҳужжат билан Самарқанд тиббиёт университетига ўқишни кўчиришни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 18.05.2023 15:08
- 211
- Жиноят ва жазо
Ҳуқуқ-тартибот органлари яна бир фирибгарлик ҳолатини фош этишди.
Аниқланишича, Паст Дарғом туманидаги умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Тойлоқ туманида яшовчи фуқарони хорижий олий таълим муассасаси талабаси эканлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлган.
Бу ишни танишлари ёрдамида амалга ошириб, ўз навбатида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ҳам ваъда қилган.
Хужжат тайёрлаш ва ўқишни кўчириш эвазига 6000 доллар бериши кераклигини айтган. Шунингдек, 1200 доллар эвазига қариндошига инглиз тили бўйича миллий сертификат ҳам олиб беришга келишган.
Жами 7200 АҚШ доллар олган вақтида эса ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноий иш қўзғатилган.