Самарқандлик спорт фахрийлари ёдга олинди ва эъзозланди
- 03.05.2019 14:47
- 52
- Спорт

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек, тадбирда Жаҳон ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлган ёш спортчилар ҳам иштирок этди.
– Устозлик шарафини ўзим ҳозирда устоз бўлганимда ҳис этмоқдаман, – дейди Осиё ўйинлари чемпиони Мўминжон Абдуллаевнинг устози Шароф Мўминов. – Бугунги тадбирда ҳам спорт соҳасида доим маслаҳат берадиган ва қўллаб-қувватлаб келаётган фахрий устозларим Йўлдош Исканов ва Раббим Ташановлар билан кўришдик, спорт тадбирларидаги қизиқарли воқеаларни эсладик.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Ҳусан Элтоев.
Теглар:
Спорт
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ал-Хоразмий ворислари академик билан учрашди
- Кеча, 10:35
- Таълим
Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади
- 10/03, 09:53
- Хориж
Март ойида нима экиш мумкин?
- 09/03, 19:16
- Маслаҳат