Спорт хабарлари: муайтай, бадиий гимнастика, армрестлинг, мини-футбол

Муайтай

Самарқанд шаҳридаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг муайтай тури бўйича 2007-2014 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасидаги чемпионатнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиздаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 150 нафар тарбияланувчилари ўзаро куч синашди.

Муросасиз курашларга бой бўлган мусобақада тўртта ёш доирасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом, кубок ва медали билан тақдирланди.
***

Армрестлинг

Самарқандда армрестлинг бўйича ХХ Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Унда юртимиз спортчилари билан бир қаторда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Япония, Ироқ, Саудия Арабистони, Филиппин, Корея ва Қирғиз Республикаларидан келган 800 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Осиё чемпионати баҳслари 30 апрелга қадар давом этади.
***

Бадиий гимнастика

Самарқанд шаҳридаги 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича ўсмир қизлар ўртасида вилоят очиқ биринчили бўлиб ўтди.

***
Мини-футбол

Самарқандда оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом оила - янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

10 та жамоа ўзаро баҳс олиб борган мусобақада биринчи ўринни Паст Дарғом туманидан Эштемировлар оиласи қўлга киритди. Иккинчи ўрин Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Жўрақуловлар, учинчи ўрин эса иштихонлик Ҳамраевлар оиласига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.