«Спутник V» вакцинасини олмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Сайтимиз ўқувчиларидан кейинги кунларда «Спутник V» вакцинасини олиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини сўраб, савол йўллаётганлар сони кўпайди.

Ўқувчиларимизнинг бу саволларига жавоб олиш мақсадида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизматига мурожаат қилдик.

Бизга маълум қилишларича, айни пайтгача келтирилган 900 дона «Спутник V» вакцинаси билан асосан 65 ёшдан ошган аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари эмланган.

Ушбу вакцина мамлакатимизга, шу жумладан, вилоятга ҳам яна келтирилиши кутилмоқда. Вакцина келтирилиши ҳамда қайси манзилда амалга оширилиши бўйича жамоатчиликка албатта, маълум қиламиз, дея изоҳ беришди соҳа вакиллари.