СССР аҳолиси 1,5 миллиард киши бўлиши мумкин эди

Ўттиз йил илгари СССР таркибида 15 та Республика бўлганлигини бугунги кунда кўпчилик билиши мумкин. Аммо бир аср илгари уларнинг сафи 23 тага кўпайиб, аҳоли сони 1,5 миллиардга етиши мумкинлигини умуман билишмаган. Хитой ҳам СССРдек қудратли давлат таркибига 16 Республика бўлиб киришга қарор қилган экан.

Дарҳақиқат, Хитой раҳбари Мао Цзедун ўз давлатини СССР таркибига киритиши ҳақида Сталинга бир неча бор таклифлар билан мурожаат қилган экан. Аммо Сталин уни рад этиб, Шарқда ҳам унга иттифоқчи бўлган, мустақил ва кучли коммунистик партия раҳбарлигидаги мамлакат бўлишини истаган. Бироқ 1953 йилда Сталин ўлимидан сўнг Хрушёв мамлакат тепасига келгач, унинг Ленин ғояларига содиқ эмаслигини билиб, қайта таклиф қилмай қўйишди.

Болгария раҳбари Т.Живков ҳам дунёнинг энг қудратли давлати сафида бўлиш истагини билдирган. Бироқ унинг таклифини Брежнев ҳам, Хрушёв ҳам қўллаб-қувватламаган.

Шунингдек, ўз даврида Венгрия, Ангола, Польша, Эрон, Монголия ва Финляндия раҳбарлари ҳам шундай қарорга келишган. Улардан фақат Польша ва Финляндиянинг айрим ҳудудларигина қабул қилинган. Польшадан Россия империясига тегишли бўлган ҳудуд – Калининград ва Финляндиядан эса Карелия қўшиб олинган. Дастлаб Карело-фин ССР деб номланган ҳудуд номидан Хрушёв «Фин» сўзини олиб ташлаб «автоном»ни қолдирган. Бугунги кунда у Россия таркибидаги Карелия автоном республикаси деб аталади.

Ҳозирги украиналик айрим тарихчилар бир вақтлар қабул қилинган Молотов-Риббентроп битимини қоралашади. Битимга кўра, улар Польшани бўлиб ташлаб, улардан Львов ва унга туташ ўнлаб шаҳар ва қишлоқларни Украинага қўшиб беришган.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.