Сурхондарёда даволанишга муҳтож шахсларга берилиши керак бўлган ярим миллиард сўм пул бир гуруҳ шахслар томонидан ўзлаштирилгани аниқланди
- 07.02.2024 15:41
- 98
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура хабарига кўра, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун 48 нафар фуқарога ёрдам пуллари берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирган. Шу йўл билан улар қарийб ярим миллард сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа