Суяк бузилишини қандай секинлаштириш мумкин?

Қалқонсимон гормонлар cуяк резорбциясини кучайтирса, эстрогенлар эса аксинча, уни секинлашига ёрдам беради. D витамини фойдали бўлишига қарамай, танадаги ҳаддан зиёд суякларга салбий таъсир қилади. Бунда мувозанатни сақлаш билан бирга эндокринолог - шифокор назорати ҳам зарур.

Ботокс қилдиришга уринманг. Тадқиқотлар ботокс инъекциялари суякларнинг емирилишини тезлатишини кўрсатмоқда.

Тишларингизни ўз вақтида даволатинг. Агар оғзингизда битта тишингиз кам бўлса ҳам у жағнинг деформацияси, яъни ўзгаришини тезлаштиради.

Кўриб турганингиздек, ёшингиз ўтиши билан юзингиз ҳам ўзгарар экан, демак, терингизни парваришлашни ҳам унутманг.