Тадбиркорга ҳисобланган 98,5 миллион сўмлик асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасига Самарқанд шаҳрида “Оловли Юлдуз савдо” МЧЖ томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятидан норози бўлиб мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан асоссиз қарздорлик суммалари ҳисобланганлик ҳолати баён қилинган.

Ўрганиш натижаларига кўра, “Оловли Юлдуз савдо” МЧЖнинг мурожаати асосли деб топилиб, 98,5 миллион сўм миқдоридаги асоссиз ҳисобланган қарздорлик борлиги аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва келгусида юқоридаги ҳолатларни такрорламаслик юзасидан огоҳлантирилди.

Ўрол Санаев,

Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.