Таиландда бу галги сайловларда демократлар ҳарбийларлардан олдинда бормоқда

Таиланддаги парламент сайловларида дастлабки натижаларга кўра, “Олдинга ҳаракат” ва “Тайлар учун” мухолифат партиялари ғалаба қозонмоқда. Душанба куни эрталаб сайлов бюллетенларининг 99 фоизи натижаларига кўра, "Олдинга ҳаракат" 500 ўринли парламентда 151 ўринни, “Тайлар учун” 141 ўринни эгаллади.

"Олдинга ҳаракат" раҳбари Пита Лимчароенрат душанба куни қарийб ўн йил давомида ҳукуматда бўлган генераллар ўрнига коалиция тузиш бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди. "Тайлар учун" партияси раҳбари унга киришга рози бўлган.

"Таиланд халқи ўз хоҳиш-истакларини билдирди ва мендан рози бўласизми ёки йўқми, мен ҳамманинг бош вазири бўлишга тайёрман. Мен "Тайлар учун" вакили Кхун Паетонгтарнни қатъиятли кампанияси билан табрикладим ва уни собиқ мухолифатнинг яна беш партиясини ўз ичига олган коалицияга қўшилишга таклиф қилдим", дея Пита Лимчароенратдан иқтибос келтиради Euronews.

2014 йилдаги давлат тўнтаришида тузилган консерватив ҳукуматни ёш авлод рад этиши сайловчиларнинг рекорд даражадаги 75,22% иштирок этишига ёрдам берди, дея тасдиқлаган бугун сайлов комиссияси.

Ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган икки партия ўз ёрдамини йўқотди ва якшанба кунги сайловларда мос равишда 55 ва 50 ўринни қўлга киритган. Бош вазир ўринбосари Правитом Вонгсуваном бошчилигидаги "Давлат халқ кучи" партияси 36 ўрин билан бешинчи ўринни эгаллаган.