“Танлов савдоларида мингдан ортиқ камчилик бор”
- 01.05.2024 16:37
- 83
- Иқтисодиёт
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ашуров бу ҳақда маълум қилди.
- Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 2766 та танлов савдолари ўрганилиб, 1101 танлов савдоларида 1122 та камчилик аниқланди. Шундан 44 ҳолатда иштирокчилар ўртасида афилланганлик бўйича, 1071 ҳолатда савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибни бузиш ва 7 ҳолатда буюртмачи ва иштирокчи ўртасида афилланганлик ҳолатлари аниқланди.
Ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи чорагида бошқармага истеъмолчилар томонидан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт, савдо ва умумий овқатланиш, алоқа ва ижтимоий хизматлар, реклама ва бошқа соҳалар оид 1796 та мурожаат тушган. Мурожаатларнинг 1054 таси қаноатлантирилган ва улар фойдасига 4 995 037 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди, - дейди Ж.Ашуров.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа