Танловдан кейинги тайинловлар

Судьялар олий кенгашида судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ республикамиз бўйича судьялар кейинги муддатга тайинланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар беш ва ўн йиллик муддатда судьялик лавозимларига тайинланди:
Аноров Фурқат Шуҳратович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Арслонов Жаҳонгир Юлдашевич – судьялик ваколати муддати даврига вилоят жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан вилоят жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Аллаев Одил Неъматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига вилоят жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан вилояти жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.