Тарихни ўзгартирган чойхўрлик

Баъзида айрим арзимас воқеалар ҳам жаҳон тарихини ўзгартириб юборади. Қуйида бунга яққол мисолни ўқийсиз.

XVIII аср охирларида Британиянинг “Ост-Индия” компанияси деярли хонавайрон бўлган эди. Англия парламенти уни қўллаб-қувватлашга қарор қилади ва келтирадиган ҳинд чойига жорий этилган 25 фоиз солиғини бекор қилади.
Аммо кўп сонли британ мустамлакалари, жумладан, Америкада ҳам бунинг ўрнига тўланадиган божнинг ҳар бир фунти ҳисобига 8 пенс оширилади. Оқибатда америкалик мустамлакчилар ғалаён кўтариб, британ чойига бойкот эълон қилади.
1778 йил 16 декабрда эса Бостонда мустамлакачилар британ кемасига ҳужум қилиб, унинг бортидаги ҳамма чойни сувга улоқтиради. Айнан мана шу воқеа “Бостон чойхўрлиги” сифатида тарихга кирди.
Англия зудлик билан исёнчи мустамлакачиларни таъзирини бериб қўйиш учун флот жўнатади. Шундан сўнг мустақиллик учун уруш бошланади. Айнан шу воқеадан кейин жаҳон харитасида янги мамлакат - Америка Қўшма Штатлари пайдо бўлади.

Т.Шомуродов тайёрлади.