Токаев янги ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва бош вазир ўринбосарини тайинлади
- 03.04.2023 11:47
- 205
- Хориж
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ўз маъмуриятининг собиқ раҳбари Мурат Нуртлеуни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва бош вазир ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Бу ҳақда президент маъмуриятининг Telegram-каналида хабар берилди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Нуртлеу Мурат Абугалиевич Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. У Қозоғистон Республикаси президенти маъмурияти раҳбари лавозимидан озод этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Таъкидланишича, Токаев Руслан Яхшилиқовни мамлакат Мудофаа вазирлигига, Марат Ахметжановни эса Ички ишлар вазирлиги раҳбари этиб тайинлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандга 11 ойда 8,5 миллондан зиёд сайёҳ келди
- 2 соат аввал
- Саёҳат
Ерга меҳр берганлар – эл эъзозида
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги