Толибон бир йиллик ҳукмронлигини байрам қилмоқда

Толибон ҳаракати 15 август – Афғонистонда ўз ҳукуматини ўрнатгани йиллигини байрам деб эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ОАВ хабар тарқатган.

Бундан роппа-роса бир йил аввал, мамлакатнинг 34 вилоятидан 33 тасини эгаллаб олгач, 15 август куни қуролли Толибон гуруҳлари Афғонистон пойтахти - Кобулга ҳукумат қўшинларининг қаршиликларисиз кириб келди. Ўша куни Собиқ президент Ашраф Ғани ва унинг вазирлар маҳкамаси аъзолари қочиб кетишди.

Мамлакат қўлга киритилганидан бир йил ўтиб, Толибон томонидан тузилган ҳукумат дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан расман тан олинмаган.