Тошкент аэропортида “олтин” сервиз олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатилди
- 27.11.2019 13:39
- 165
- Ўзбекистон
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмлари борлигини аниқлашди, деб хабар қилди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада аёл олиб келган идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмлари яширинганлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан божхона суриштируви ўтказилмоқда.
Теглар:
олтин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда дунё ёшлари иқлим учун бирлашди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Беҳбудий туғилган маҳаллага унинг номи берилди
- Бугун, 14:13
- Мутолаа