Тошкент шаҳридан талаба-ёшларни олиб келиш учун беминнат автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Бугун ҳам Тошкент шаҳридан ўз манзилларига ошиққан йўловчилар оқими ортиб бормоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшларни ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чоралари кўрилди.

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да “Тошкент” автобошбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Ҳурматли самарқандликлар! 18 март санасида Тошкент автобошбекатига келиб, кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.