Тошкент шаҳрига кириш бўйича чекловлар ўрнатилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:
📌 жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;
📌 хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча фуқаролари бириктирилган оилавий поликлиникаларида коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди. Эмланиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
📌 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клуб, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;
📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.