Тошкентда иккита автобус иштирокида ЙТҲ юз берди
- 20.11.2019 16:33
- 170
- Ҳодиса

Кеча, 19 ноябрь куни тахминан соат 16:00 да Сергели туманидаги Янги Сергели кўчасида "Исузу" русумли автобус ("4-avtobus saroyi" МЧЖга қарашли ва 122-йўналиш бўйича қатновчи) ҳайдовчиси "Mercedes Benz" русумли автобус ("5-avtobus saroyi" МЧЖга қарашли) билан тўқнашган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълум қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади.
Ҳозирда ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.