Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилди
- 19.11.2019 13:46
- 58
- Ўзбекистон

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, пойтахтдаги 100-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Б.И. ҳаракатланиш вақтида санитария талабларига амал қилмай, салонда тамаки маҳсулоти истеъмол қилган. У ушбу қоидабузарлик учун ойлик маошидан 10 фоиз миқдорида жаримага тортилган.
Қайд этилишича, 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента”, “Жамоат назоратчиси” каби гуруҳларда тарқалган автобус ҳайдовчиси иштирокидаги видео тарқалган. Унда 12-автобус саройи тасарруфидаги 131-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.А. йўловчи ташиш қоидаларига амал қилмагани, енгил автомобилларнинг ҳаракатига халақит бергани, шунингдек, бошқа йўналишдаги автобусларни қувиб ўтишда қўпол қоидабузарликка йўл қўйгани акс этган.
Жамият томонидан ушбу ҳолат батафсил ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи автобус саройида хўжалик ишларига жалб этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади
- 40 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Ҳамма оналарга ўхшаган онам
- Бугун, 07:14
- Мутолаа
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!