Тошкентда “Талабалар тeaтр студиялари” фестивалининг финал босқичи ўтказилди

14–16 май кунлари Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма тeaтрида ўтказилган фестивалнинг финал босқичида Тошкент давлат тиббиёт университети, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, Андижон давлат педагогика институти, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Наманган давлат педагогика институти тeaтр жамоалари мавсум ғолиблиги учун беллашди.
Фестивалнинг иккинчи кунида Қарши давлат техника университети, Термиз давлат педагогика институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Фарғона давлат университети жамоалари ўз чиқишлари билан қатнашди.
Финал бўйича якуний натижаларга кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ва Андижон давлат педагогика институти 1-ўринлари қўлга киритди.
Фестиваль ғолиблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан I, II ва III даражали диплом, махсус статуэтка ва 1-ўрин БҲМнинг 190 баробари,; 2-ўрин БҲМнинг 140 баробари ва 3-ўрин БҲМнинг 85 баробари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди.