Тўсиқлар орасидан ёриб чиққан эман. Шахсий автомашинага эга дарахт: Табиат цивилизация устидан ғалаба қозонган 14 ҳолат
Дунё яралибдики, одамлар йўллар, уйлар ва шаҳарлар қуриб келади. Иншоотлар қурилишида ҳудудни тозалаш мақсадида баъзида дарахтлар кесилади, боғлар қисқаради, бу эса албатта атроф-муҳитга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Бугун сизни табиат таслим бўлмаслигини кўрсатган, тўсиқлар ва деворлар орасида ўсишда тўхтамаган, шунингдек, ўз шохлари билан одамлар қолдирган нарсаларни ўзлаштириб олган, одамларга уларнинг яратганлари қанчалик нозик эканлигини исботлаб беришга қарор қилган дарахтларнинг фотосуратлар “галереяси” бўйлаб саёҳатга таклиф қиламиз.
Албатта, табиат яратган бундай “асар”ларнинг келиб чиқиши ҳақида маълумот деярли йўқ. Лекин бу ерда изоҳ юритиш ортиқча бўлса керак.
Тўсиқлар орасидан ёриб чиққан эман дарахти
Дарахт тунукани ютиб юборишига оз қолди
Ҳатто бетон плиталар бўйлаб илдиз отаётган дарахт
Бу дарахтнинг шахсий автомашинаси бор
Табиат ва мусиқа уйғунлашса...
Гаровга олинган стул
У бу ерга қандай келиб қолди?
Панжарани “қаноти ости” қилган дарахт
Ўрмондаги белги
Унутиб қолдирилган велосипед
Почта қутиси
Машинадан ўсиб чиққан дарахт
Барибир табиат ғолиб бўлди
Саёҳатни Баҳора уюштирди.