Тойлоқда ноқонуний ер ўзлаштирган 5 нафар фуқарога жарима белгиланди
- 21.09.2020 19:50
- 262
- Иқтисодиёт
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тойлоқ тумани бўлими томонидан ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича мониторинг-таҳлиллар ўтказилди.
Ўрганишларда Хўжаюз маҳалласида яшовчи беш нафар фуқаро “Мусохон Зиёхон” фермер хўжалигидан 0,31 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний равишда уй-жой қуриб, ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариши оқибатида давлатга жами 31 миллион 485 минг 464 сўм зарар етказилгани аниқланиб, судга даъво аризаси киритилди.
Тойлоқ туманлараро фуқаролик судининг ҳал қилув қарорига кўра, жавобгарлар ҳисобидан давлат фойдасига 31 миллион 485 минг 464 минг сўм етказилган зарар ҳамда давлат фойдасига 1 миллион 349 минг 212 сўм давлат божи ундирилиши белгиланди.
Агронспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.