Трамп коронавирус билан самарасиз кураш олиб бораётганликда айбланди

АҚШ Палата вакиллари раиси Нэнси Пелоси Дональд Трампни коронавирус билан самарасиз кураш олиб бораётганликда айблади. Бу ҳақда у CNNга берган интервьюда баён этди.

У Америка Президентини Хитой билан чегараларни ёпиш тўғрисидаги қарорини буюк қарор деб баҳоланганлигини, бироқ шунга қарамай, Хитойдан ўн минглаб одамлар мамлакат ҳудудига кириб келганини эслаб ўтди. “Бу вазиятдан узоқ ҳолат эди... Агар эшикларни ёпсангиз, унда уни охиригача ёпиш керак эди”, деди Пелоси.

АҚШ ва Хитой чегаралари 2 февраль куни ёпилган. Лекин The New York Times нашри берган маълумотга кўра, чегаралар ёпилганидан кейин ҳам икки ой давомида у ердан 40 мингга яқин одам АҚШ ҳудудига кириб келган.

7 апрель куни Трамп ЖССТ унга Хитой билан чегараларни ёпмасликни маслаҳат берганини ва у бунга рад жавобини берганини таъкидлаган эди. Президент бу таклифнинг “умуман имконсиз” эканлигини маълум қилганди ўшанда. Кўп ўтмай АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйди.