Трамп Ойдаги фазовий захираларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи буйруққа имзо чекди
Дональд Трамп Америка фуқароларига Ойдаги фазовий захираларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи буйруққа имзо чекди. Хусусан, Ой захираларини тижорат мақсадида ўзлаштириш ҳам назарда тутилган.
Оқ уй матбуот хизмати АҚШ давлатлар томонидан Ер йўлдоши ва бошқа фазовий жисмлардаги фаолияти тўғрисидаги битимни тан олмаслигини маълум қилди. Ҳужжатда Ойда ўтказиладиган тадқиқотлар ва у ердаги захиралар бутун инсониятга тегишли эканлиги қайд этилган.
Трампнинг буйруғида фазо юридик ва жисмоний жиҳатдан инсониятнинг фаолият олиб бориши учун “ноёб макон” ҳисобланиши ва АҚШ уни “умумий мулк” сифатида кўрмаслиги таъкидланган.
Эндиликда АҚШ Давлат департаменти раҳбари мазкур йўналишда халқаро розиликка эришиши зарур. Хусусан, Ой ва бошқа фазовий жисмларда хусусий компаниялар томонидан тадқиқотлар олиб борилиши учун дунё миқёсидаги музокаралар олиб бориши ва битимларга эришиши зарур. Бу ишларни амалга ошириш учун унинг олти ой муҳлати бор.