Трамп ва NASA Марс ва Ойни "забт" этмоқчи
- 14.05.2019 08:42
- 54
- Хориж

АҚШ президенти Дональд Трамп Миллий Космик Тадқиқотлар Администрацияси(НАСА)га Марс ва Ойни тадқиқ этиш учун қўшимча 1.6 миллиард доллар ажратиш ҳақида қарорини эълон қилди.
Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган.
Трампнинг ёзишича, НАСА астронавтлари биринчи Ойни тадқиқ этишади. Кейин эса навбат Марсга.
"Мен АҚШ космосга кенгроқ миқёсда чиқиб бориши учун ҳар қандай харажатга тайёрман" деб ёзган у.
NASA директори Д.Брайденстайнинг сўзларига кўра, Трамп ажратган пуллар, авваламбор, бир эркак ва бир аёлдан иборат экипажни Ойга жўнатиб, уларни муваффақиятли қўндириш учун сарфланади.
Аввалроқ, АҚШ президенти маъмурияти АҚШ космосни ўзлаштириш бўйича катта лойиҳалар тайёрлаётгани, бу лойиҳаларга кўра олдинига Ой, кейин эса Марс "забт" этилиши режаларини маълум қилган эди.
АҚШлик мутахассислар 2030 йилдан кечиктирмай Марсга одам учириш лойиҳаси устида ишлаяптилар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шамол учирган имтиҳон варақаси
- Кеча, 17:48
- Мутолаа
Бегона тақдир
- Кеча, 17:28
- Мутолаа
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- Кеча, 11:18
- Мутолаа