Триатлон бўйича жаҳон чемпионати ва пара триатлон бўйича жаҳон кубоги баҳсларига старт берилди
Жаҳон чемпионати баҳсларида 30 га яқин мамлакатдан 700 нафар спортчи қатнашмоқда.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, вилоят ҳокими Адиз Бобоев, Спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

Мусобақа иштирокчилари “World Championship” доирасида Стандарт масофада 1,5 километр сузиш, 40 километр велосипед пойгаси ва 10 километрга югуриш баҳсларида қатнашади.
“World Triathlon Para Cup”да турли тоифадаги пара-атлетлар, хусусан, жисмоний чекловларга эга атлетлар ( PTS2-3-4-5), ногиронлик аравачасидаги атлетлар (PTWC) ва кўриш қобилияти чекланган атлетлар, ўз гидлари билан (PTVI ) иштирок этади.

Спринт масофасида эса 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ҳамда 5 километрга югуриш мусобақалари ўтказилади.