Турдимов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйига борди
- 29.12.2021 17:31
- 98
- Самарқанд
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Айбек Саидов, ҳарбийлар ва жамоатчилик вакиллари Самарқанд шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Михаил Колмогоров ва Сафия Погребоваларнинг хонадонларида бўлиб, уларни Янги йил билан табриклади.
Вилоят ҳокими отахон ва онахонга Президент томонидан йўлланган табрикни ўқиб бериб, тантанали равишда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига вилоят ҳокимлиги ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг совғалари ва дори-дармон учун сертификатлари берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа