Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия олий таълим муассасалари вакиллари Самарқандга келди

Иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форумида иштирок этиш учун Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Делегация таркибида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Эге университети ректори Неждет Будак, Истанбул техника университети ректори Исмаил Коюнжу ва яна 40 дан ортиқ университетлар вакиллари бор.

Эртага бўлиши кутилаётган Иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форумида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини кенгайтириш, талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма илмий лойиҳалар ва бошқа стратегик йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади.