“Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи якунланди

3–15 февраль кунлари республикамиз ҳудудида Президент, ижод, спорт ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида таҳсил олаётган ўқувчилардан ташкил топган “Ватан таянчи” отрядлари ўртасида “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа давомида отряд аъзолари 9 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Жумладан, сафда юриш ва саф элементлари, "АК-74" қуролини қисмларга ажратиш ва йиғиш, моҳир мерган, камондан ўқ отиш, 20 метр масофага арқондан ўтиш, умумқўшин ҳимоя воситаларини кийиш, турникка тортилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда “Темур тузуклари билимдони” шартлари бўйича баҳоланди.

 Мазкур ҳарбий-спорт мусобақалари Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва муассасалари базаларида ташкил этилди. Шунингдек, шахсий натижалари юқори ва рекорд кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар халқаро мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўлишлари таъкидланди.

Самарқанд вилояти босқичида агентлик тизимидаги мактабларнинг “Ватан таянчи” отрядлари иштирок этиб, жами 19 та жамоа мусобақа шартлари бўйича куч синашди.

 Якуний натижаларга кўра:

 - Ургут туман ихтисослаштирилган мактабининг “Турон арслонлари” жамоаси 1-ўринни,

 - Паст Дарғом туман 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Кўк бўри” жамоаси 2-ўринни,

- Паст Дарғом туман ихтисослаштирилган мактабининг “Паст Дарғом йўлбарслари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақада ғолиб бўлган “Турон арслонлари” жамоаси “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.