Ургут туманида Боғишамол маданият маркази фойдаланишга топширилди
- 30.08.2023 16:29
- 44
- Маданият
Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиг муносабати билан туман ва шаҳарларда қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топшириляпти. Ургут туманидаги 78-сон Боғишамол маданият маркази ҳам ана шундай иншоотлардан биридир.
- Мазкур маданият маркази 3,5 миллиард сўм эвазига “Файз” МЧЖ қурувчилари томонидан реконструкция қилинди, - дейди маданият маркази раҳбари Шукрулло Каримов. - Марказ биносида маъмурият ҳамда тўгарак машғулотларини ўтказиш учун 5 та хона, тадбирлар ўтказишга мўлжалланган 250 ўринли томоша зали бор. Марказимиз чзарур жиҳозлар билан ҳам таъминланди.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари марказнинг “Беш қарсак” фольклор ансамбли жамоасининг чиқишларини томоша қилди.