Ургут туманида ўз отаси ҳамда акасининг қотилига айланган фуқаронинг жиноят иши муҳокама қилинди

Оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятларни юзага келтираётган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Навбатдаги ўрганиш вилоятнинг Ургут туманида ўтказилди.
Ўрганиш натижалари юзасидан ўтказилган мажлисида туманда содир этилган ўта оғир, яъни ўз отаси ҳамда акасининг қотилига айланган фуқаронинг жиноят иши муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 6 ойида содир этилган қотилликнинг 44 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан. Ушбу жиноятларнинг 96 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ва бошқа яқин қариндошлар ўртасида юз берган.